Skip to content

Menu

  • Туман ҳақида
    • Маълумот
    • Салоҳият
    • Масканлар
    • Кўсаткичлар
    • Очиқ маълумотлар
    • БЎш ишчи ўринлар
  • Янгиликлар
    • Косонсой
    • Ўзбекистон
    • Наманган
    • Жаҳон
  • Тарих
  • Ифтихор
    • Олим
    • Тадбиркор
    • Спортчи
    • Ижодкор
    • Санъаткор

Archives

  • April 2026
  • March 2026
  • February 2026
  • January 2026
  • December 2025
  • November 2025

Calendar

April 2026
M T W T F S S
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930  
« Mar    

Categories

  • Society
  • Uncategorized
  • Жаҳон
  • Наманган
  • Тадбиркор
  • Ўзбекистон
  • Янгиликлар

Copyright 2026 | Theme by ThemeinProgress | Proudly powered by WordPress

  • Туман ҳақида
    • Маълумот
    • Салоҳият
    • Масканлар
    • Кўсаткичлар
    • Очиқ маълумотлар
    • БЎш ишчи ўринлар
  • Янгиликлар
    • Косонсой
    • Ўзбекистон
    • Наманган
    • Жаҳон
  • Тарих
  • Ифтихор
    • Олим
    • Тадбиркор
    • Спортчи
    • Ижодкор
    • Санъаткор
You are here :
  • Home
  • Янгиликлар
  • Фарғона шаҳридаги давлат боғчаларида болаларнинг оммавий заҳарланиши юз берди
February 23, 2026

Фарғона шаҳридаги давлат боғчаларида болаларнинг оммавий заҳарланиши юз берди

Янгиликлар

Таҳририятга Фарғона шаҳрида яшовчи ўнлаб фуқаролардан мурожаатлар тушмоқда. Уларда айтилишича, давлат мактабгача таълим ташкилотига борувчи фарзандлари 20 феврал – жума куни уйга боғчадан соғлиги ёмонлашиб қайтган. Аксарияти иситма, кўнгил айниши, қайт қилиш ва ич кетиш белгилари билан юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган. Kun.uz билан суҳбатлашган боғча мудираси 5 нафар тарбияланувчи юқумли касалликлар шифохонасига тушганини тасдиқлаб, тайёр овқатлар аутсорсинг тарзида Қувасойдаги “Garden catering Trade” МЧЖ томонидан етказилишини айтди.

Жорий йил 20 феврал куни Фарғона шаҳридаги айрим давлат мактабгача таълим ташкилотларининг ўнлаб тарбияланувчилари иситма, кўнгил айниши, қайт қилиш ва ич кетиш белгилари билан юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган.

Асосан бемор болалар орасида шаҳардаги 61-, 58-, 22- ва 2-сонли ДМТТ тарбияланувчилари борлиги айтилмоқда.

“2019 йилда туғилган ўғлим Фарғона шаҳридаги 2-давлат боғчасида тарбияланади. 20 феврал куни уйга келганидан кейин иситмалаб, ичи кетди. Поликлиникага олиб бордик. Кўрдикки, у ерда бошқа боғчалардан касалланиб келган болалар кўп эди. Суриштирсак, шаҳарнинг бошқа боғчаларидан ҳам болалар олиб келинган экан. Ўғлим ҳозирда Фарғона шаҳридаги болалар касалхонасида даволаняпти. Шифохоналар касалланган болаларга тўлиб кетган. Қувасой шаҳрида овқат тайёрланиб, Фарғона шаҳридаги болалар боғчаларига тарқатилади, гумонимиз – болалар овқатдан заҳарланган бўлиши мумкин”, дейди она Kun.uz мухбири билан суҳбатда.

“Болам 58-боғчага боради. 20 феврал куни уйга тоби қочган ҳолда қайтди. Боғча опаси ҳам гуруҳга ёзди, болаларга эҳтиёт бўлинглар, суюқлик беринг, овқатдан заҳарланиш бўлди, деб. Боламни касалхонага ётқиздик. Гўштдан заҳарланибди дейишяпти”, дейди шахси сир қолишини истаган яна бир фуқаро.

Таҳририят суҳбатлашган фуқаролар масъуллар ушбу заҳарланиш ҳақидаги маълумотлар тармоқларга чиқиб кетмаслиги учун ҳаракат қилишаётганини, Telegram гуруҳларда ота-оналарнинг ёзиш имкониятлари чеклаб қўйилганини, заҳарланишга оид ҳар қандай хабарлар гуруҳ админлари томонидан ўчириб юборилаётганини айтмоқда.

Kun.uz шаҳардаги 2-сонли мактабгача таълим ташкилоти раҳбари билан боғланди. Боғча мудираси 5 нафар тарбияланувчиси юқумли касалликлар шифохонасига тушганини тасдиқлаб, озиқ-овқатлар Қувасойдаги “Garden caterning Trade” МЧЖ томонидан етказилишини айтди. Масала бўйича изоҳ бериш унинг ваколатида эмаслигини айтиб, мухбирнинг бошқа саволларини жавобсиз қолдирди.

Таҳририят ихтиёрига келиб тушган ҳужжатда “Garden catering Trade” МЧЖ қўшма корхонасининг ДМТТлар учун бир кунлик тайёр иссиқ овқат жадвали келтирилади. Унга кўра, 20 феврал кунига нонуштада гречка, сутли чой, сарёғ ва нон; тушликда борш, гўштдан тайёрланган “типратикан” тифтели, хонаки картошка, сабзи ва олмали салат, нон ва қуруқ мевали компот; 2-тушликда майизли кекс ва чой; кечки овқатга картошка пюре, чой ва нон кўзда тутилган.

“Garden catering Trade” МЧЖ аввалига қўшма корхона шаклида, Иқболжон Бозоров ва Йилдирим Адемнинг тенг шериклигида таъсис этилган. 

Айни пайтда МЧЖ қўшма корхона эмас ва унинг 100 фоизлик улушига Иқболжон Бозоров эгалик қилади.

Фарғона вилояти ҳокими 2024 йил 25 июлда боғчаларда соғлом овқатланишни ташкил этиш бўйича қарор қабул қилган. 

Ҳужжатга кўра, шу йили 1 августдан бошлаб Қувасой шаҳридаги давлат боғчаларида 5 ой муддатга кейтеринг тизими жорий этилиши, таомларни тайёрлаш ва етказиш билан эса Қувасойдаги “Garden catering” қўшма корхонаси шуғулланиши бўйича таклифлар маъқулланган.

Шунингдек, мазкур тажриба-синов натижалари ижобий бўлса, йил якунига қадар ушбу тизим Фарғона шаҳридаги давлат боғчаларида ҳам ташкил этилиши белгиланган. Вилоят ҳокимлиги бу тажриба Ўзбекистонда биринчи марта синов тариқасида амалга оширлаётганини қайд этганди.

Кейинроқ Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги “Garden Catering” корхонаси фаолиятини ўрганиб, хизматларида бир қанча талабларга риоя қилинмагани, хусусан, таомларнинг рецептура тўплами, таркибий қисми ҳамда энергетик қиймати СанҚваМ 0016-21 талаблари асосида ишлаб чиқилмагани, тарбияланувчиларга етказиб бериладиган таомларни ташиш, сақлаш ва истеъмолга берилишига қўйиладиган санитария-гигиена талаблари бўйича тизимли ишлар белгилаб олинмаганини аниқлаганди.

Рақобат қўмитаси Фарғона вилояти ҳокимидан Қувасойдаги кейтеринг корхонасига оид қарорини бекор қилишни талаб қилганди.

manba: kun.uz

You may also like

Тошкентда пора билан ушланган бош мутахассис қочмоқчи бўлди

China Eastern Airlines Тошкент ва Шанхай ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйди

Наманган ҳокими Афғонистонга борди

Leave a Reply Cancel reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

Archives

  • April 2026
  • March 2026
  • February 2026
  • January 2026
  • December 2025
  • November 2025

Calendar

April 2026
M T W T F S S
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930  
« Mar    

Categories

  • Society
  • Uncategorized
  • Жаҳон
  • Наманган
  • Тадбиркор
  • Ўзбекистон
  • Янгиликлар

Copyright 2026 | Theme by ThemeinProgress | Proudly powered by WordPress