Category: Тадбиркор
Янги Наманганда зотдор қўйчилик ривожланмоқда
Янги Наманган туманининг Мингтерак маҳалласида яшовчи тадбиркор Аҳмаджон Абдураззоқҳожиев кўп йилдан буён зотдор наслли қўйлар парвариши билан шуғулланади. Ҳозирги кунда унинг хўжалигида 60 дан ортиқ зотдор қўй мавжуд бўлиб, улар “Арашан”, “Адилбай” ва “Ҳисори” турдаги қимматбаҳо зотлардир. Ушбу қўйлар юқори маҳсулдорлиги, наслдорлиги ва маҳаллий иқлим шароитига мослашувчанлиги билан ажралиб туради. Эътиборлиси, 1 бош қўй қиймати

