Day: February 6, 2026

«Болалар қонунлар реалликка етиб олишини кутолмайди»: ЮНИСЕФ болалар иштирокидаги дипфейклар ҳақида

«Болалар қонунлар реалликка етиб олишини кутолмайди»: ЮНИСЕФ болалар иштирокидаги дипфейклар ҳақида

Жаҳон болалар жамғармаси ЮНИСЕФ ҳукуматларни ва йирик технологик компанияларни сунъий интеллект (СИ) ёрдамида яратилаётган, болалар иштирокидаги жинсий мазмундаги сохта тасвирларнинг кескин кўпайишига қарши зудлик билан чора кўришга чақирмоқда. Бундай дипфейклардан болаларга нисбатан зўравонлик мақсадида фойдаланиш ҳолатлари тобора ортиб бормоқда. ЮНИСЕФнинг таъкидлашича, дипфейк зўравонлиги ҳам зўравонликнинг бир кўринишидир ва унинг етказаётган зарари ҳеч қандай тарзда «сохта»