Day: December 2, 2025

Ўзбекистон тарихида илк бор аёл каратэчи жаҳон чемпионига айланди

Гулшан Алимардонова Қоҳирада ўтаётган каратэ бўйича жаҳон чемпионатида -50 кг вазн тоифасида ғолиб бўлди. У Ўзбекистон тарихида жаҳон чемпиони бўлган илк аёл каратэчи бўлди.

Тадбиркорлар учун «Бизнес ҳамроҳ» марказлари очилади

Президент Шавкат Мирзиёев 1 декабр куни экспорт салоҳиятини ошириш ва тадбиркорларнинг давлат хизматларидан фойдаланишини соддалаштириш юзасидан тақдимот билан танишди. Тақдимотда тадбиркорлар учун барча давлат ва хусусий хизматларни бир жойга жамлайдиган «Бизнес ҳамроҳ» марказини очиш таклиф қилинди. Президент Шавкат Мирзиёев 1 декабр куни экспорт салоҳиятини ошириш ва тадбиркорларнинг давлат хизматларидан фойдаланишини соддалаштириш юзасидан тақдимот билан танишди.

Ўзбекистонда 2 ва ундан юқори қаватли уйларни техник текширувдан ўтказувчи ташкилотлар рейтинги юритилади

Эрдўған Қора денгиздаги ҳужумларни “хавотирли эскалация” деб атади

Хитой Ветнам чегарасида Walker S2 одамсимон роботларини жойлаштирмоқда

2026 йилдан кўп қаватли уйларга қўшимча қават қўшиш лойиҳаларини қайта расмийлаштириш тақиқланади

Hey.

Украина президенти офиси раҳбари Андрей Ермак коррупция можароси ортидан истеъфога чиқди

Стационар беморларни бошқа тиббиёт муассасасига бепул ўтказиш тартиби жорий этилди

Туск Мерцни нацистлар қурбонларига товон тўлашга чақирди

Германия ҳукумати иккинчи жаҳон уруши даврида нацистлар режимидан жабр кўрган, ҳали ҳаёт бўлган поляк фуқароларига имкони борича тезроқ компенсация тўлаши керак. Бу ҳақда Полша бош вазири Доналд Туск Берлинда маълум қилди. ГФР канцлери Фридрих Мерц эса репарациялар масаласини ҳал қилинган деб ҳисоблашини айтди.

Ўзбекистон фуқаролари Қозоғистон чегара қоидаларини бузмасликка чақирилди

Ўзбекистоннинг Ақтау шаҳридаги Бош консулхонаси Ўзбекистон – Қозоғистон – Россия йўналишида ҳаракатланаётган фуқароларга мурожаат қилиб, Қозоғистон ҳудудида давлат чегарасини фақат қонуний тартибда кесиб ўтиш, чегара қоидаларини бузмаслик ва ноқонуний схемаларга алданмасликка даъват этди. Сўнгги кунларда қатор фуқаролар чегарани ноқонуний кесиб ўтишга урингани учун жиноий жавобгарликка тортилган.