
January 24, 2026
Янги Наманганда зотдор қўйчилик ривожланмоқда
Янги Наманган туманининг Мингтерак маҳалласида яшовчи тадбиркор Аҳмаджон Абдураззоқҳожиев кўп йилдан буён зотдор наслли қўйлар парвариши билан шуғулланади.
Ҳозирги кунда унинг хўжалигида 60 дан ортиқ зотдор қўй мавжуд бўлиб, улар “Арашан”, “Адилбай” ва “Ҳисори” турдаги қимматбаҳо зотлардир. Ушбу қўйлар юқори маҳсулдорлиги, наслдорлиги ва маҳаллий иқлим шароитига мослашувчанлиги билан ажралиб туради. Эътиборлиси, 1 бош қўй қиймати 4-5 минг АҚШ долларигача баҳоланади.


Тадбиркорнинг мақсади – нафақат хўжалик учун юқори маҳсулдор қўйларни етиштириш, балки маҳаллий бозорда зотдор қўйлар улушини ошириш ва бошқа чорвадорларга ҳам зотли насл тарқатишдан иборат.

Leave a Reply