
Рақобат қўмитаси рамазон ойида озиқ-овқат нархлари барқарорлигини таъминлаш чораларини кўради
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси йирик савдо тармоқлари ва республика ҳудудлардаги савдо комплексларини рамазон ойида нархлари барқарорлигини таъминлаш муҳимлиги тўғрисида огоҳлантирди.
Президент Шавкат Мирзиёев 13 февралда бўлиб ўтган йиғилишда рамазон ойида ички бозорларда нарх-наво барқарорлигини таъминлаш муҳимлигини таъкидлаб, деҳқон бозорлари ва йирик савдо комплексларида арзонлашган озиқ-овқат ярмаркаларини бошлаш бўйича топшириқ берганди.
Юқоридагилар ижроси юзасидан, Рақобат қўмитаси томонидан йирик савдо тармоқлари ва республика ҳудудлардаги савдо комплексларини рамазон ойи арафасида кескин талаб ошадиган ижтимоий муҳим озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш бўйича чакана савдо тармоқлари ва ҳудудлардаги савдо комплексларига етказиб берувчи корхоналар томонидан нархларни ўзгартириши, логистика харажатлари ва бошқа нархнинг ошишига олиб келиши мумкин бўлган омиллар тўғрисида қўмитани тезкор хабардор қилиб бориш, ҳамда етказиб берувчиларни асоссиз нархларни оширишга йўл қўймаслик юзасидан огоҳлантириб боришлари бўйича кўрсатмалар юборилди.
“Рақобат қўмитаси халқимиз учун муҳим бўлган ижтимоий муҳим озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш борасида ўз ваколатлари доирасида зарурий барча чораларни кўриб боришини маълум қиламиз”, дейилади қўмита хабарида.
Туркий давлатлар ташкилоти Фатво ҳайъати рамазон ойи 19 февраль куни бошланишини маълум қилганди. Қарор Мусулмон диний идоралари раҳбарлари кенгашининг Самарқандда бўлиб ўтган Фатво ҳайъатида қабул қилинган.
You may also like
Calendar
| M | T | W | T | F | S | S |
|---|---|---|---|---|---|---|
| 1 | 2 | 3 | 4 | 5 | ||
| 6 | 7 | 8 | 9 | 10 | 11 | 12 |
| 13 | 14 | 15 | 16 | 17 | 18 | 19 |
| 20 | 21 | 22 | 23 | 24 | 25 | 26 |
| 27 | 28 | 29 | 30 | |||

Leave a Reply