
Истанбулда Дурдона Ҳакимовани ўлдирганлар унинг дугонасини ҳам айни шаклда ўлдирган — Бош консулхона
Истанбул шаҳрида Ўзбекистон фуқароси Дурдона Ҳакимованинг жасади чиқинди қутиларидан топилгани муносабати билан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда эди. Ушбу мудҳиш воқеа юзасидан Ўзбекистон Республикасининг Истанбулдаги Бош консулхонаси томонидан расмий баёнот берилди. Баёнотда айтилишича, Дурдона Ҳакимованинг яқин дугонаси Сайёра Эргашалиева ҳам қидирувда бўлган.
Бош консулхонанинг маълум қилишича, олиб борилган тергов-суриштирув ишлари натижасида, Ўзбекистон Республикасининг икки нафар фуқароси Дурдона Ҳакимовадан аввалроқ Сайёра Эргашалиевани ҳам худди шундай шаклда, яъни ўлдириб, жасадни яширишга уринган. Гумонланувчилар ўз қилмишларига иқрор бўлишган. Ҳозирда ушбу шахслар ҳибсга олиниб, уларга нисбатан жиноий иш қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Бош консулхона вакилларининг таъкидлашича, ушбу ҳолат юзасидан Туркия Республикаси ҳуқуқ-тартибот органлари билан доимий алоқа ўрнатилган. Шунингдек, марҳумаларнинг оила аъзоларига зарур консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилмоқда. Бош консулхона ушбу мудҳиш жиноятнинг барча тафсилотларини аниқлаш ва айбдорларни қонун олдида жавобгарликка тортиш мақсадида Туркия томони билан яқиндан ҳамкорлик қилишда давом этади.
Косонсой ва Наманган вилояти аҳли номидан марҳумаларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этамиз. Ушбу фожиали ҳолат барчамизни қайғуга солди.
Манба: Gazeta.uz
You may also like
Calendar
| M | T | W | T | F | S | S |
|---|---|---|---|---|---|---|
| 1 | 2 | 3 | 4 | 5 | ||
| 6 | 7 | 8 | 9 | 10 | 11 | 12 |
| 13 | 14 | 15 | 16 | 17 | 18 | 19 |
| 20 | 21 | 22 | 23 | 24 | 25 | 26 |
| 27 | 28 | 29 | 30 | |||

Leave a Reply